“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланганлар эълон қилинди
Tue, 24/08/2021 - 20:41“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланганлар эълон қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида тўрт киши "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони билан тақдирланди.
Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро туманидаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари, Бухоро вилояти, Бухоро тумани
Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Фанлар академияси Математика институти директори
Иброҳим Ғофуров Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим
Муножат Йўлчиева Абдувалиевна — санъаткор