Самарқанддаги тиббиёт муассасалари дори воситаларини 5,6 миллиард сўм қимматроққа харид қилгани аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанддаги тиббиёт муассасалари дори воситаларини 5,6 миллиард сўм қимматроққа харид қилгани аниқланди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ўрганиш ўтказилди (https://anticorruption.uz/uzc/item/2021/08/19/korruptsiyaga-qarshi-kuras...).

Ўрганишда, вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 9,2 млрд. сўмлик дори воситаларига муқобил тижорат таклифлари мавжуд бўлгани ҳолда, 14 млрд. 902 миллион сўмга, яъни 5 млрд. 643 миллион сўм қиммат нархларда харид қилингани, 4,9 млрд. сўмлик тендер ва 186,1 млн. сўмлик электрон дўкон шаклидаги харидлар қонун талабларига зид равишда ташкил қилингани аниқланди.

Ўрганиш натижаларига асосан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан 2 та жиноят иши қўзғатилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM