Ҳар бир мурожаатга эътибор қаратинг! Вилоят хокими ЭркижонТурдимов тоғли Зарбандда сайёр қабул ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳар бир мурожаатга эътибор қаратинг!  Вилоят хокими ЭркижонТурдимов тоғли Зарбандда сайёр қабул ўтказди          

            Халққа яқин бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш энг асосий мақсаддир. Президентимиз таъкидлаётганидек инсон борки ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиши, хурсандчилик билан ҳаёт кечириши керак. Тоғли Зарбандни  кўпчилик яхши билади. Жуда хушҳаво юрт. Айни вақтда 670 дан ортиқ хонадон, 3760 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аммо туман марказидан  қарийиб 30 километр узоқликда бўлган бу ҳудудда ҳам муаммолар учрайди.
  Яқинда вилоят ҳокими Э.Турдимов тоғликлар билан учрашди. Унда туман ҳокими Ш.Негматов, сектор раҳбарлари ва масъул ташкилотлар вакиллари қатнашди. 
    Қабул жараёнида Зарбанд МФЙдаги  фуқароларнинг мавжуд мауммолар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Баъзи масалалар жойида ҳал этилди. Ечими маълум муддатни талаб қиладиган масалаларнинг бажарилиш масъулларга топширилди ва муддатлари белгиланди.
-  Оиламиз ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ўзимизни  тиклаш, эл қатори ҳаёт кечиришимиз учун мотокультиватор беришларингизни сўрайман, -деди фуқаро Нилуфар Турсунова.
     Мурожаат эътиборга олинди. Оилага туман ҳокимлиги томонидан мотокультиватор ва совға тариқасида телевизор берилди. 
Зарбанддаги энг асосий муаммолар сифатида ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш сифатини йўлга қўйиш,  яроқсиз ҳолатдаги симёғочларини янгисига алмаштириш ва аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш каби қишлоқ ахолиси учун зарур бўлган масалалар уз ечимини топди. Жумладан, 207 дона ўз хизматини ўтаб бўлган симёғочлар алмаштириладиган бўлди. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб 120 та газ баллонлари тарқатилади, маҳалла ҳудудидаги 12 та кўчаларни ўзаро боғловчи 5 километр узунликдаги ички йўллар таъмирланади.
Қабул давомида МФЙ ҳудудидаги мавжуд ижтимоий обектларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ҳам ўрганилди.
Мурожаатлар ижроси юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмаларни берар экан вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ўз зиммаларидаги хизмат бурчларини астойдил бажаришларини эслатди. Фуқароларни ортиқча овора қилмасдан  мурожаатларни ижобий ҳал этишлари лозимлигини таъкидлади.
 Вилоят хокимига фуқаролар томонидан бўлган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM