Онлайн дарслар ўзини оқламагани айтилди
Wed, 19/01/2022 - 12:25Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Азим Солиев бир қатор масалалар бўйича журналистларга маълумот берди.
Солиевга кўра, мактабларда пандемия туфайли ташкил этилган онлайн дарслар ўзини оқламаган, 65 фоиз ўқувчи онлайн дарс қилмаган. Мактаб, шаҳар босқичидаги фан олимпиадаларида бу ҳолат мутахассислар томонидан аниқланган.