Иштихон туман ҳокими ўринбосари О.Тожихонов иштирокида “ижтимоий соҳада хусусий секторнинг улуши, уларнинг сифат таркиби” мавзусида очиқ мулоқот матни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туман ҳокими ўринбосари О.Тожихонов иштирокида “ижтимоий соҳада хусусий секторнинг улуши, уларнинг сифат таркиби” мавзусида очиқ мулоқот матни

Ассалому алайкум азиз тумандошлар ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

Бугунги кунда туманимизда Ижтимоий соҳада хусусий секторнинг улуши анча ривожланди деб бемалол айтишимиз мумкин. Жумладан, Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги Мактабгача таълим саҳасида Давлат-Хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4581 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йилдаги 944-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида, туманимизда  мактабгача таьлим тизимида ҳозирги кунда 30 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 7030 нафар ёки 31,0 фоиз, 237 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши натижасида 5 925 нафар ёки 26,1 фоиз, Давлат хусусий шериклик асосида эса 22 та мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, 3 502 нафар ёки 15,4 фоиз болалар қамраб олинган. Бу эса биргина мактабгача таълим тизмида қамраб олинган тарбияланувчиларнинг яни 16457 нафар 72.5% тарбияланувчиларнинг 9427 нафари 41.5% бу эса қамраб олинган тарбияланувчиларнинг 57.2% хусусий сектор улушига тўғри келмоқда.

Шунингдек, 2021-йилда 3 та 75 ўринли янги Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши, 10 та Оилавий НМТТларда тарбияланувчилар сонини 250 тага кўпайтириш натижасида ташкилотлар сони 3 тага кўпайиб жами мактабгача таълим ташкилотлари сони 293 тага етиб, шундан 31 та Давлат МТТ, 22 та Давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТ, 240 та Оилавий нодавлат МТТлари бўлиб, ушбу ташкилотларга жами 16 962 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб, жами қамров фоизи 74,9 % га эришилди.

Жорий 2022 йил охирига қадар Туманимиздаги Қ.Қаршиев, Одил ва Чағатой махаллаларида 3 та 250 ўринли ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши, 9 та 450 ўринли янги Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши натижасида ташкилотлар сони 13 тага кўпайиб жами мактабгача таълим ташкилотлари сони 307 тага етиб, шундан 33 та Давлат МТТ, 25 та Давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТ, 249 та Оилавий нодавлат МТТлари бўлиб, ушбу ташкилотларга жами 18 348 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб, жами қамров фоизи 79,7%га эришилади.

Бундан ташқари туманимизда 2 та хусусий мактаблар мавжуд бўлиб, Қ.Қаршиев МФЙ жойлашган “Бриллиант Чилдрен НТМ” мактаби ҳамда Қорақуйли МФЙ  жойлашган “Буюк келажак ворислари НТМ” мактаблари фаолият юритаётган бўлиб уларда 300 нафардан ортиқ ўқувчилар таълим олиб келишмоқда.  Бу мактабларда 3 нафар олий тоифали 4 нафар 1 тоифали 13 нафар 2 тоифали  ўқитувчилар болаларга дарс бериб келишмоқда. Бундан ташқари ўқувчиларга 2-3 махал овқат ҳамда бошқа шарт шароитларга эга мактаблар бир неча йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Туманимизда бугунги кунда 10 та хусусий ўқув марказлари мавжуд бўлиб, замонавий жихозларга эга бўлган бу марказларда қариб 1000 нафарга яқин уқувчиларимизга турли хил фанлардан ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда. Ушбу "CREATORS OF THE FUTURE", "ASSD GROUPS", "THE SPOT WHITE", "INFINITE LANGUAGE" каби хусусий ўқув марказларида энглиз тили, рус тили, математика она тили-адабиёт   кимё-биология, тарих хуқуқшунослик ва бошқа бир қатор фанлардан дарс соатлари мавжуд. Бундан ташқари кўзида нуқсони бор болалар учун 1 та "AKA UKALAR O`QUV DARGOHI" хусусий ўқув маркази мавжуд бўлиб бу ўқув марказга 7 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Туманимиздаги барча ўқув марказларида олий тоифали ўқитувчилар ўз билим ва куникмаларини ўқувчи ўғил-қизларга улашиб келмоқда. Бу эса туманимиз ёшларини олий таълим муассасаларига кириш имкониятларини янада оширади.

Туманимизда хусусий секторнинг спортдаги ўрни  жуда катта. Туманимиз ёшлари Жахон ареналарида юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 184-сон “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда умумий 458 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан нодавлат хусусий спорт иншоотлари сони – 43 тани ташкил этади. Шундан, 4 та фитнес клуб ва 39 таси хусусий сунъий қопламали майдонларини ташкил этилб, ушбу иншоотларда ёшларимиз спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Мавжуд хусусий спорт иншоотларида бир кунда 3990 нафардан ортиқ ёшларимиз спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

2021 йилда туманда тадбиркорлар тамонидан жами 4 та суний қопламали футбол майдончалар фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда ушбу хусусий фитнес клуб тарбияланувчиларидан Чағатой МФЙда туғилган Улуғмуродова Шохсанам Норжигит қизи спортнинг Армрейстлинг йўналиши бўйича 2021 йил 24 ноябрдан 3 декабргача Руминя давлатининг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг Армрестлинг тури бўйича 2005-2007 йилларда туғилган қизлар ва ўсмирлар ўртасида  42-Жахон чемпионатида +70 кг вазнда 2-ўринни қўлга киритди ҳамда Бешбола МФЙда туғилган Зиёдуллаева Гулсевар 40 кг вазнда 1-ўринни қўлга киритди.   Бу чемпионларимизнинг шу даражага етишлари учун ўз меҳнати ва хизматини аямаган Хонақа МФЙ 1992 йилда тўғилган Бекмирзаева Нодира Ботир қизининг хам хизматилари жуда катта десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2863 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Туманимизда жами 29 та хусусий шифохоналар мавжуд бўлиб, туман аҳолиси учун тиббий хизматларни амалга ошириб келмоқда. Биргина “Абдурахмон малхам” хусусий шифохонаси аҳолига Амбулатор шароитида офтальмология ва хирургик стоматология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслахат ва консерватив даволаш: Стационар шароитида терапия ва неврология ихтисосликлари бўйича диагностика, маслахат ва консерватив даволаш, физиотерапия, ультратовуш диагностикаси ҳамда клиник лаборатория диагностикаси (ИФА билан бирга) йўналишлари бўйича аҳолига тиббий хизматларни амалга ошириб келмоқда. Бундан ташқари “Ширинбой Хасанов”, “Марди Равшанов”, “Насим Жумаев Медикал”, “Мурод диогностика”, каби йирик хусусий шифохоналар замонавий тиббий жихозлар билан таминланган ҳамда туманимиз аҳолиси учун тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Педиатрия ихтисослиги бўйича “Толлибой Маманов”, “Равшан шифобахш”

 гинекология йуналиши бўйича “Марди Равшанов”

Терапия; “Холдор Мед Сервис”, “Доктор Бахриддин Қаршиев”

болалар офтальмологияси бўйича “Доктор Мед Лайн”

Кўз касалликлари бўйича; “Соғлом кўзлар”

Стоматология йўналиши бўйича; “Стоматология Шахноза”, “Садаф”, “Стомва сервиз Эъзоза” каби юқорида келтирилган унлаб хусусий клиникалар туманимиз аҳолиси учун доимий хизматини кўрсатиб келмоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM