Туман ҳокими фуқароларнинг муаммоларини тинглади
Thu, 20/01/2022 - 19:42Туман ҳокими фуқароларнинг муаммоларини тинглади
Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов Халқ қабулхонаси мудири Алижон Юсуповлар аҳолини қийнаётган муаммоларни тинглади.
Қабулда кўплаб масалалар яъни йўл таъмири, электр симёғочларни янгисига алмаштириш, Шейхларкент МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг чиқинди сувларини кетмаслиги муаммоси, Асад қишлоғидаги қабристон йўлига тош тўкиш, фуқароларни даволаниши учун амалий ёрдам бериш, моддий ёрдам ва нафақа пулларини ажратиш каби муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.