Ўтган йил мобайнида тумандаги 1-сектор ҳудудида қандай ишлар амалга оширилди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 

   Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларни аниқлаб уларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги кунда бизнинг олдимизга қўйилган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

 

    Мен бугун сизлар билан Иштихон тумани 1-сектор раҳбари сифатида "Тумандаги 1-сектор ҳудудида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва унинг натижалари мавзусида"ги онлайн матбуот анжуманида ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериб ўтсам:

 

2021 йил 1 январ ҳолатига Темир дафтарда 15 та маҳалладан 192 та камбағал оилалар мавжуд эди.

Кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар натижасида ҳудуддаги камбағал оилаларнинг бандлиги таъминланиб, ижтимоий аҳволи яхшиланиши натижасида Ҳалқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг қарорлари билан 179 та оилаларни меҳнатга лаёқатли бўлган оила аъзосини бандлиги таъминланиб темир дафтардан чиқарилди.

Масалан: Халқобод маҳалласи Халқобод қишлоғида яшовчи фуқарога Муртозоев Акромга 1 дона мотокултиватор,  Хасанова Озода, Нарзуллаева Манзураларга 1 донадан тикиш машинкаси берилди.

Муродобод маҳалласида яшовчи Аннақулов Норйигитга бир дона мотопила, Хумо маҳалласидаги Ботирова Хамидага пиширқ печи, Чақар маҳалласидаги Рахматуллаева Нигорага тикиш машинка ускуналари олиб берилиб бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари жорий йилнинг ноябр ойида “Темир дафтарда турган 21 та оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида 15 дона тикув машинкаси, 2 дона пайвандлаш ускунаси, 2 дона пишириқ печлари, 1 дона карчер аппарати ҳамда 1 дона мотопила асбоб ускуналари ўз эгаарига етказиб берилди.

“Темир дафтар”га киритилган "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хасанова Нафиса Алиқуловнанинг қизи Саидова Чарос Обиджон қизини “Қон томири кенгайиши” бўйича жарроҳлик операцияси амалга оширилишида амалий ёрдам берилди.

Сектор ҳудудида 2021 йил декабр ойи якуни билан 13 та камбағал оилаларнинг 40 нафар аъзолари мавжуд бўлиб шулардан, 20 нафар меҳнатга яроқли бўлган аъзоларини бандлигини таъминлаш бўйича ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

 

ЁШЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА:

 

Сектор ҳудудида 2 минг 321 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” га киритилган.

- Ёшларни тадбиркорлик фаолияти учун 127 нафар ёшларга 3 миллиард 250 миллион 200 минг сўмлик кредитлар ажратилиб 129 та янги иш ўринлари яратилди;

- 244 нафар ёшларга 47,36 гектар ер майдонлари ажратилди;

- 38 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилди;

- 68 нафар ёшлар каб-ҳунарга ўқитилди;

- 27 нафар ёшлар “1+1” дастури асосида     тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш орқали бандлиги таъминланди;

-20 нафар ёшларга 7 миллион 350 минг сўмлик субсидиялар ажратилди;

-75 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди.

Шундан:

-  68 нафари доимий бўш иш ўринларига,

- 7 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жойлаштирилди;

Сектор ҳудудидаги ёшларни муаммоларини тинглаш мақсадида 22 маротаба ҳудудларда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил қилиниб, уларда мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Ушбу учрашувларда 246 нафар ёшлар ўз таклиф ва муаммолари билан мурожаалар қилишди. Аниқланган 246 та муаммоларнинг 146 таси тадбиркорлик қилиш мақсадида кредитлар ажратиш масаласида, 36 таси бандлик масаласида, 12 таси ер майдон ажратиш ҳамда кадастр масаласида, 5 таси уй-жой олиш масаласида, 1 таси даволаниш масаласида ҳамда 46 таси бошқа масалалар тўғри келиб, уларнинг барчаси 100 % ўз ечимини топди ҳамда мурожаатлар ижобий ҳал қилиб берилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган олий таълим муассасаларида тўлов контракт асосида таҳсил олаёган 13 нафар ёшларга 49 млн сўм маблағлар ажратилиб шартнома пуллар тўлаб берилди, 1 нафар ёшга сафарбарлик чақируви резерви бўйича 5 млн сўм ҳамда 62 нафар ёшларга хайдовчилик гувоҳномалари олишлари учун 79 млн сўм пул маблағлари ажратиб берилди.

“Аёллар дафтари” бўйича;

1-сектор ҳудудида 10 минг 194 нафар аёллар мавжуд бўлиб, биринчи босқичда 9 та йўналиш бўйича 834 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг барча муаммолари 100 % ижобий ҳал этилди.

Аёллар дафтарини 2 босқичини шакллантириш бўйича энг оғир шароитдаги ҳамда ишсиз бўлган 772 та аёллар “Аёллар дафтари”ганинг 2 босқичига киритилди.

 Шундан,

  • 318 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатилди;
  • 7 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ўқитилмоқда;
  • 17 нафар хотин-қизларга тадбиркорликни ташкил этиш бўйича туман Халқ банки томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.
  • боқувчисини йўқотган,1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган, қорамоғида ногирон фарзандлари бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ҳар бирига 980 000 сўмдан жами 167 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга 163 млн. 660 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
  • 164 нафар тиббий химояга муҳтож хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
  • 69 нафар хуқуқий химояга муҳтож хотин-қизлар билан тегишли тартибда прокуратура, суд, ички ишлар, адлия ходимлари сухбатлар ўтказиб хуқуқий маслахатлар берилди.

51 нафар психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизларга малакали психологлар томонидан зарурий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 150 нафарига ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида ҳар хил турдаги асбоб-ускуналар олиб берилиб бандлиги таъминланди.

Шунингдек: “Аёллар дафтари”га киритилган жами 772 нафар хотин-қизларни тумандаги бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали банд қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларга кредитлар ажратиб бериш, ҳуқуқий, тиббий ҳамда психологик ёрдамлар кўрсатилиши орқали мавжуд 9 та йўналишдаги хотин-қизларнинг муаммолари тўлиқ  ижобий  ҳал этилиб, “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.

 

Сектор ҳудудидаги аҳоли мурожаатларини тинглаш мақсадида жойларда 27 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда 419 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, муаммолари бартараф этилди, маълум вақт талаб қиладиган мурожаатларга тушунтиришлар берилди.

Мисол учун; Янгикент маҳалласида яшовчи Суюнова Нилуфарга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди,  Каттақанғли маҳалласи Равот қишлоғи ички йўли таъмирланди, Муродобод маҳалласида яшовчи Хамзаева Зулфиянинг қизини бандлигини таъминлаш мақсадида сартарошлик асбоб-ускунаси олиб берилди, Муродобод маҳалласи Кубай қишлоғида яшовчи фуқаро Назарова Лолага уй-жойи атрофи девор билан ўраш бўйича қилган мурожаатига асосан 1000 дона блок ғишт етказиб берилди.

 

АҲОЛИГА КЎСАТИЛГАН ИЖТИМОИЙ ЁРДАМЛАР БЎЙИЧА 

Сектор ҳудудидаги ижтимоий аҳволи оғир оилаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун;

Сафахўжа маҳалласида яшовчи Норбеков Неъматга уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари ;

-Муродобод маҳалласида яшовчи фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 1 млн. 200 минг сўм моддий ёрдам;

-Бешариқ маҳалласидаги Аннақулова Озодага уйининг том қисмини ёпиш учун шефер;

-Ўзбекистон маҳалласидаги фуқаро Мирзаева Муқаддасга уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари;

-Кўктепа маҳлласида яшовчи фуқаро Тўхтаева Ҳосиятга
1 млн. сўм моддий ёрдам;

-Сўғот маҳалласи Сўғот қишлоғида яшовчи фуқаро Сариқов Обидга уй-жойини таъмирлаш учун керакли қурилиш материаллари;

-Бешкапа маҳалласи Булоқбоши қишлоғида яшовчи фуқаро Камолов Тоштурдига қурилиш материаллари;

-Чақар маҳалласида яшовчи фуқаро Умарова Гулнорага ичимлик суви учун бир дона артизан қудуғи қазиб тоза ичимлик суви чиқариб берилди.

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM