Обод қишлоқ бўйича қурилиш бошланди

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маълумки, мамлакатимизда фаровонлик, ободончиликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, амалдаги йилнинг 29 март санасида "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида" давлатимиз раҳбарининг махсус фармони қабул қилинди ва унда бу йил республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарида 2 тадан, келгуси йилларда эса 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да  қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Туманимиз ҳудудидаги Шейхлар қишлоғида ҳам бугунги кунда ана шу дастур асосида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
"Обод қишлоқ" дастурига кўра:
бу йил Шейхлар МФЙда 10 дан ортиқ савдо дўконлари, аёллар гўзаллик салони, сартарошхона ҳамда 15 ўринли замонавий услубдаги ҳаммом биноси қуриб, фойдаланишга топширилади.
Бу эса 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM