Олий суд совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган 115 нафар шахсни оқлади
Thu, 26/08/2021 - 20:40Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинган эди.
Мазкур ҳужжат ижросига кўра, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, республика ишчи гуруҳи аъзоси Б.Ҳасанов томонидан 2021 йил 7 январь куни мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган шахсларнинг рўйхати тақдим қилинган.