Байрам муносабати билан "Аfrosiyob”нинг қўшимча рейслари йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, 30, 31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида 764/763-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Унга кўра, 764-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди шу кунларда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан соат 08:30 да, 763-сонли поезд эса Самарқанд темир йўл вокзалидан соат 17:00 да ҳаракатини амалга оширади.
"Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.