«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?»
Fri, 21/01/2022 - 15:10«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?»
Шавкат Мирзиёев ерларни аукционда сотиш йўли билан 400 млрд сўмлик тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Президент Тошкент вилоятида 14 гектар ер 3,5 млн долларга сотилганини маълум қилди. «Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» — деди у.