Табиий газ билан таъминланган хонадонлардан газ баллонлари қайтариб олинмоқда!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 

Табиий газ билан таъминланган хонадонлардан газ баллонлари қайтариб олинмоқда!

 Иштихон тумани худудидаги табиий газ билан таъминланаётган худудларда яшовчи аҳоли хонадонларида бўлган "Иштихонтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан ижарага берилган газ баллонлар "Иштихонтумангаз" газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Шакаров Шухрат Набиевич бошчилигида суюлтирилган газ хизмати ходимлари томонидан  маиший газ баллонлари йиғиб олиниб табиий газ билан газлаштирилмаган олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларига техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда.

Мисол учун ушбу кунда Кўтарма МФЙ Бахрин қишлоғида яшовчи фуқаролар Шодиев Сохиб, Хасанов Жозил, Турдиқулов Аброр, Турдиқулов Комилжон Шодиев Суюндиқлардан  суюлтирилган маиший газ баллонларни  хужжатлар асосида расмийлаштириб қабул қилиб олинди.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар сизнинг хонадонингизда табиий газдан фойдалансангиз суюлтирилган маиший газ баллонларини "Иштихонтумангаз" ГТБга топширишингизни сўраймиз. Иштихон туманида газлаштирилмаган  суюлтирилган газ баллонга муҳтож аҳоли хонадонларига маиший газ баллонлари етказиб беришда катта ёрдам қилган бўласиз. 

"Иштихонтумангаз" газ таъминоти бўлими

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM