Ижтимоий-маънавий муҳит

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон тумани Зарбанд қишлоқ хўжилик ва сервис хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида оилаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, қизларни эрта турмушга бериш, эрта туғруқлар ва хотин-қизлар билан боғлиқ бўлган салбий холатларни олдини олиш бўйича учрашув ўтказилди. 

Вилоятдан бириктирилган ишчи гурухи вакиллари Р.Тошқуватова оила илмий-амалий марказ вилоят бўлими рахбари, С.Зохидова вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, Р.Рахмонова “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят бўлими рахбари, У.Боборахимова вилоят репродуктив маркази директори ҳамда Иштихон туман хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Назарова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлиммаси бош мутахассиси В.Рахимова, “Иштихон овози” газетаси бош мухаррири ўринбосари М.Хаитовалар иштирок этишди.

Йиғилишга Зарбанд қишлоқ фуқаролар йиғини фаоллари, 40, 61, 88 мактаб 9-синф битирувчи қизларнинг ота-оналари ҳамда Зарбанд қишлоқ хўжилик ва сервис хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талаба қизлари ва уларнинг ота-оналари, мактаб ва касб-ҳунар коллеж бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раислари, Зарбанд ҚВП ходимлари, коллеж маъмуряти иштирок этди.Йиғилшда 210 нафар ахоли иштирок этишди. Йиғилиш интирактив тарзда ўтди. йиғилиш давомида маърузачилар томонидан мавзуга оид слайдлар намойиш этилди.

 

Ушбу йиғилиш давомида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тўй марака-маросиларни ихчамлаштириш, касаначилик, хунармандчилик, каштачилик, тадбиркорлик йўналишларини ривожлантириш бўйича ўз фикр мулохазаларини билдириб кенг жамоатчилик асосида, юқорида айтилган барча йўналишларда хотин-қизларимизни фаол бўлишига чорлаб, миллий анана ва қадриятларимизни асраган холда тоғли худудга хос бўлган жун махсўлотларидан уй шароитида тўқиладиган олача тушаклар, холи гиламларни ёшларга ўргатиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлиги тўғрисида гапириб ўтди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM