Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 29 март куни Иштихон педагогика коллежида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Хотин-қизларнинг ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, туманда вақтинча ишсиз аёллар орасидаги маънавий ва ижтимоий муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари тўғрисида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент ислом институти проректори Мелеқўзиев Жахонгир, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлим мудири Бобур Исмоилов, туман бош имом-хатиби Абдухомид Яхшиликовлар иштирок этди. 

Шу куни траспорт ва сервес касб-ҳунар коллежида ҳам ёшларнинг диний экстремистик ташкилотлар таркибига кириб қолишларини олдини олиш, Ўқув муассасаларида ёшлар тарбиясидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисидаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Тошкент ислом институти проректори Мелеқўзиев Жахонгир, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлим мудири Бобур Исмоилов, туман бош имом-хатиби Абдухомид Яхшиликовлар иштирок этиб, бугунги кунда ёшларимизни ҳар хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича таъсирчан маърузлари билан йиғилганларни тўғри йўлдан оғишмаслик ва бепарволик каби иллатлардан йироқ бўлиши ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.  

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM