Туман ҳокими Кўктепа аҳолисининг муаммоларини тинглади
Иштихон туман ҳокими, 1 сектор раҳбари Шуҳрат Негматов Кўктепа МФЙ аҳолиси ҳамда ёшлари учун сайёр қабул ўтказди. Ушбу сайёр қабулда кўплаб муаммоларни тинглаш билан бирга уларни ҳал этиш бўйича кўплаб топшириқлар берди.
Кўктепа қишлоғи учун транформаторни алмаштириш масаласи ҳал этилган бироқ ҳанузгача таянч устунлари алмкаштириш ишлари ниҳоясига етмай турибди шунингдек, ушбу қишлоқнинг қабристонини девор билан урашда амалий ёрдам берилиш айтилди ҳамда лой кўчаларига қум-шағал аралашмаси тўкиб бериладиган бўлди.
Қабулда нафақа пули пули, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқарога кредит масаласи ҳал этиб бериладиган бўлди. Табиий газ билан таъминлашни сўраган мурожаатчиларига, ҳозирда бунинг имкони йўқлиги тушунтирилди ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиши айтилди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати