Шуҳрат Негматов равотликлар билан учрашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шуҳрат Негматов равотликлар билан учрашди

Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов Равот МФЙ аҳолисининг муаммоларини тинглади. 

Қабулда, туман ташкилот раҳбарлари билан биргаликда элликка яқин фуқароларнинг турли масалалар бўйича муаммолари тингланди. 

Шунингдек, "Обод қишлоқ" дастури асосида тўлиқ таъмирланган Равот қишлоғида режа асосида йўллар,  электр, сув таъминоти ва бошқа муаммолар ҳал қилинган бўлсада, фуқароларнинг моддий ёрдам,  фуқаролар хонадонидаги электр тармоғини янгисига алмаштириш, ариқ ва зовурларни ковлаш каби масалалар туман ҳокими, сектор раҳбари томонидан муҳокама қилиниб соҳа мутахассисларига вазифалар белгилаб берилди.

Ш.Негматов ҳудудда ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолиятини бошлаган О.Кирамов билан ҳудудда  қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан маслаҳатлашиб олинди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM