Бешариқ МФЙ аҳолисининг муаммолари тингланди
Аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов, Халқ қабулхонаси мудири Алижон Юсуповлар туманнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Бешариқ МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Ҳудуддаги 17 умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу қабулда аҳоли билан биргаликда туман ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул жараёнида кўплаб фуқароларнинг муаммолари ҳал этилди жумладан, зовурни ковлаш, йўлни таъмирлаш, электр таянч устунларини янгисига алмаштириш, чиқинди ташувчи махсус техникалар йўналишини йўлга қўйиш каби масалалар ҳал этилди.
Шунингдек, йўналишга автобус ташкил этиш, аҳолини табиий газ билан тўлиқ таъминлаш, янги трансформатор ўрнатиш ва бошқа ўрганиш талаб этадиган муаммолар юзасидан фуқароларга маълум қилиниши айтилди.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати