“СЕНИ СЕВМАЙ ЯШАБ БЎЛУРМИ, ВАТАН!”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“СЕНИ СЕВМАЙ ЯШАБ БЎЛУРМИ, ВАТАН!”—

       “Ёшлар кутубхонаси”да шоира Хосият Бобомуродова билан учрашув бўлди.

          Шоира Хосият Бобомуродова ижодида Ватан алоҳида мавзу. Юртига бўлган муҳаббати, меҳрини сатрларга жойлаган, ўқиган сайин қалбингизда ажиб туйғулар мавжланади. Она, севги, дўстлик, оқибат ҳақидаги шеърлари бўладими сизни ўз оғушига олиши табиий.

        Истеъдодли ижодкор “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Шуҳрат” медали, ”Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, Ўзбекистон халқ таълими аълочисидир.

     Ўттиздан ортиқ  шеърий, насрий публицистик асарлари, драма ва достонлари эълон қилинган. Асарлари рус, озарбайжон, тожик,  инглиз тилларига таржима қилиниб, мухлислар эътиборини қозонган. Яқиндагина  икки жилдли сайланма, “Тақиқли кунлар” номли китоблари нашрдан чиқди.

     Учрашувда тумандаги 1-ИДУМ, 5, 8, 12, 29, 30, 35, 41- умумтаълим мактаби ўқувчилари, “Иштихон овози” газетаси жамоасидан журналистлар Гулчеҳра Усмонова, Муқаддам Ҳайитова, Олим Қўчқоров, Матлуба Раббимова ҳамда ижодкорлар Муҳаббат Тўхташева, Нодира Тоштемирова, Севара Каримова, Гулзамон Акбар қизи ва бошқа шеърият мухлислари иштирок этдилар.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM