ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА БИР ИНСОН ТАҚДИРИ БОР!   Вилоят хокими ЭркижонТурдимов Иштихонда сайёр қабул ўтказди            

 ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА БИР ИНСОН ТАҚДИРИ БОР!  

Вилоят хокими ЭркижонТурдимов Иштихонда сайёр қабул ўтказди                 

Бугун  соат 8.00 дан бошлаб туман марказий истирохат боғида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сайёр қабул ўтказди. 
Сайёр қабулда Иштихон, Қўшработ, Пайариқ, Каттақўрғон туманлари аҳолиси ўзларин қийнаётган муаммолар, ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Унда туман ҳокими Ш.Негматов, сектор раҳбарлари, ИИБ, Прокуратура вилоят ва туман миқёсидаги барча масъул ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Бугун Ватанимизда инсон манфаатлари барча нарсадан устун. Халқнинг ичига кириб бориш, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш энг асосий мақсаддир. Президентимиз таъкидлаётганидек инсон борки ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб ҳаёт кечириши керак. Бугунги кунда амалга оширилаётган ўзгришларга назар ташлар эканмиз бунга яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.
     Қабул жараёнида фуқароларнинг мавжуд мауммолар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Умумий ҳисобда 0000 та фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар рўйхтга олинди. Баъзи масалалар жойида ҳал этилди. Ечими маълум муддатни талаб қиладиган масалаларнинг бажарилиш масъулларга топширилди ва муддатлари белгиланди. 
Туманнинг Шейхлар МФЙ, Шейхлар қишлоғида яшовчи Замоной Акбарова ҳудудда ичимлик суви қувурлари ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича, Тойтуёқ МФЙ, Файзобод қишлоғидан Мухтор Қурдошев ҳам ички йўллар таъмири ва электр энергияси етказиб бериш сифати юзасидан мурожаат қилишди. 
Шунингдек, Хонақа МФЙдан Севара Шайвалиева қизи учун эшитиш мосламаси, Каттақўрғон шаҳри, Миёнкол МФЙда яшовчи Турсунқул Дадаев ишга жойлашиш, Ғафур Ғулом МФЙда яшовчи Илич Ачилов кредит масаласида мурожаат этишди. Барча мурожатчиларнинг мурожаати белгилнган тартибда рўйхатга олинди.
Мурожаатлар ижроси юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмаларни берар экан вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ўз зиммаларидаги хизмат бурчларини астойдил бажаришларини эслатди. Фуқароларни ортиқча овора килмасдан  ижобий ҳал этишлари лозимлигини таъкидлади.
 Вилоят хокимига фуқаролар томонидан бўлган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM