БЕШТА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИ ЙИҒИНИ БИНОСИ ФОЙДАЛИНИШГА ТОПШИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

БЕШТА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИ ЙИҒИНИ БИНОСИ ФОЙДАЛИНИШГА ТОПШИРИЛДИ      Бугунги кунда, Иштихон туманида 62 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 2020-йилдан бугунга қадар,   давлат-хусусий шериклик асосида 30 та маҳалла фуқаролар йиғини қуриб фойдаланишга топширилди. Таъмирланган ушбу маҳалла фуқаролар йиғини бинолари учун барча инвентар, комютер жамланмалари, оптик толали интернет  ва мебел жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.

Тобора яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг
30 йиллиги муносабати билан бугун туманда 5 та замонавий типда қурилган Равот, Иштихон, Тўпор, Тойтуёқ,  Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қуриб фойдаланига топширилди.

Ушбу маҳалла биноларининг ичида Тўпор МФЙнинг биноси жорий йилнинг 30-апрел санасида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Митан шаҳарчасига бўлган ташрифи доирасида берилган топширқларига асосан энг замонавий тусда қурилган "шаффоф" маҳалла ҳисобланади.
Шаффоф маҳалла дейилишига сабаб, янги қурилган  бинонинг ички хоналари фақатгина шаффоф ойналар ёрдамида хоналарга ажаратилган бўлиб, маҳаллага ташриф буюрган фуқаролар, ходимларининг хизмат фаолиятини тўлиқ кўзатиш имкониятига эга бўлишади.
Маҳалла биноларининг очилиш тадбирларида туман ҳкоими Ш.Негматов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Янгибоев, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Д.Синдаров, туман Нуроний кенгаши раиси Б.Хидировлар иштирок этишиб, юртимизда қолаверса туманимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида тўхталди.  

 

Иштихон туман ҳкоимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM