КЎПЛАБ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ
Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов аҳоли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туман Халқ қабулхонасид фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Бугунги қабулда эллик нафардан ортиқ фуқаролларнинг муаммоларин тингланиб уларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жумладан, кенжаева Гуласал ва Раимова Зарифаларнинг фарзандлари икки ёшга тўлгунга қадар бериладиган нафақа пуллари ҳал этилди.
Ҳумо МФЙ ҳудудида яшовчи Тиркашева Муқаддас ҳовлисидан сув чиқаришда амалий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаати Иштихон газтаъминоти корхонаси ҳомийлигида амалий ёрдам бериладиган бўлди. Шоназарова Шарофатнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, унга моддий ёрдам сифатида бир марталик пул маблағи берилади, Қайимовқа Садоқатнинг газ баллон масаласи эса бугуннинг ўзида ҳал этилди.
Иштихон туман ҳокимлигни Ахборот хизмати