ИШТИХОНЛИК ФЕРМЕРЛАР “САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЯРМАРКАДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
18 октябрь - “САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ” муносабати билан жорий йилнинг 15-19 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Мармар деҳқон бозорида “Табиат саховати” номли ярмарка ташкил этилди.
Ушбу ярмаркада вилоятимизда барча туманларидан фермер,деҳқон ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.
Бунда Иштихон туманидан ташриф буюрган бир гуруҳ, фермер, деҳқон ва тадбиркорлар ҳам ўзлари етиштирган ва ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан ярмаркада қатнашиб, Самарқанд шаҳри аҳолиси учун хизмат қилмоқда.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати