АЗАМАТ МАҲАЛЛАСИДА "МАҲАЛЛА ГУЗАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

АЗАМАТ МАҲАЛЛАСИДА "МАҲАЛЛА ГУЗАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Иштихон тумани Азамат МФЙ 3-сектор ҳудудига қарашли бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳаллада, 3011 нафар аҳоли, 522 та хонадон, 633 оилалар мавжуд.  

Маҳалла аҳлининг узоқ йилдан бери ҳудудга "Маҳалла гузари" қуриш истаги бор эди. Фаолллар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик билан бирга, маҳалла аҳли бирлашиб, ҳашар ҳамда ҳомийларнинг кўмаги билан ажойиб "Маҳалла гузари" қурилиб фойдаланишга топширилди. 

Тадбирда, 3 сектор раҳбари С.Шарипов иштирок этиб, ушбу ишни ташкил қилишда ҳиссасини қўшган барчага миннатдорчилик билдирди. Нуроний отахон ҳамда онахонлар қўлларини дуога очиб юрт равнақи, халқ фаровонлигини сўраб дуо қилишди. 

Тадбир сўнгида, сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи С.Шарипов томонидан барчага эсдалик совғалар топширилди.  

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM