Search

Bo'sh ish o'rinlari

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида Тадбиркорликни ривожлантириш Агентликда тузилган махсус комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, малакасини тасдиқловчи ва диплом маълумотлари электрон шаклда (omonov9293@gmail.com) почта манзили орқали тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 23  апрелдан 2 майгача давом этади.

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 50 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (http://tadbirkor.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

Боғланиш учун (+99871) 238-69-33, (+99871) 238-69-93 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳавола https://vacancy.argos.uz

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бошқармаси

  1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:                                       

1. Иқтисодиёт (иқтисодий, стратегик бошқарув, давлат бошқаруви, банк ва молия, бизнес бошқаруви) йўналишида олий маълумотга эга бўлиши, шунингдек, хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга афзаллик берилади (нострификация қилинган, топ университетлар қаторига кирувчи);

2. Иқтисодий соҳа билан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органларида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши (шундан камида 2 йили раҳбарлик лавозимида);

3. Халқаро молия институтлари билан ишлаш ва халқаро алоқалар йўналишида тажрибага, ҳудудларда иқтисодий ўсиш омилларини таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий стратегик дастурларни ишлаб чиқиш тажрибасига, инвестицияларни жалб этиш ва юритиш сиёсатида тажрибага, таркибий ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйча тажриба ва кўникмаларга, ҳудудий иқтисодий мажмуани бошқариш ва мувофиқлаштириш тажрибаласига эга бўлиши;

4. Иқтисодиётнинг бюджет-солиқ, пул-кредит, ташқи ва реал сектор йўналишларида янгича ва самарали ёндашувларини, хорижий илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, аналитик ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;

5. Жамоани бир мақсадга йўналтира олиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш ва бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;

6. Мазкур лавозимга Microsoft Office дастури (Wоrd, Excel, Power Point), замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлган номзодлар маълумотлари қабул қилинади;

7. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган халқаро сертификатларга эга бўлган ёки инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда олий таълимни битирган номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

1. Бошқарма ваколати доирасидаги масалаларни ўрнатилган тартибда раҳбарият муҳокамасига киритиш;

2. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг консептуал ва стратегик ёндашувларини ҳамда соҳани ривожлантириш борасида бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф етиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади;

3. Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш ҳамда халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга қаратилган «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши бўйича мониторинг олиб боради;

4. Муаммоларни ҳамда ислоҳотларни рўёбга чиқариш якунларини тизимли ўрганиш асосида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тегишли ҳужжатлар ва дастурларни бажаради;

5. Тадбиркорликни кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган воситаларни жорий етишга доир илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ўрганади, миллий қонунчиликка жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

6.  Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлайди;

7. Лавозим ёриқномасида кўрсатилган бошқа вазифаларни бажаради.

Хорижий ҳамкорлик ва ҳалқаро молиявий тузилмалар билан ишлаш бошқармаси

  1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:                                       

1. Иқтисодиёт (иқтисодий, стратегик бошқарув, давлат бошқаруви, банк ва молия, бизнес бошқаруви) йўналишида олий маълумотга эга бўлиши, шунингдек, хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга афзаллик берилади (нострификация қилинган, топ университетлар қаторига кирувчи);

2. Тегишли соҳада 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши (шундан камида 2 йили раҳбарлик лавозимида);

3. Халқаро молия институтлари билан ишлаш ва халқаро алоқалар йўналишида тажрибага, ҳудудларда иқтисодий ўсиш омилларини таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий стратегик дастурларни ишлаб чиқиш тажрибасига, инвестицияларни жалб этиш ва юритиш сиёсатида тажрибага, таркибий ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйча тажриба ва кўникмаларга, ҳудудий иқтисодий мажмуани бошқариш ва мувофиқлаштириш тажрибаласига эга бўлиши;

4. Иқтисодиётнинг бюджет-солиқ, пул-кредит, ташқи ва реал сектор йўналишларида янгича ва самарали ёндашувларини, хорижий илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, аналитик ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;

5. Жамоани бир мақсадга йўналтира олиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш ва бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;

6. Мазкур лавозимга Microsoft Office дастури (Wоrd, Excel, Power Point), замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлган номзодлар маълумотлари қабул қилинади;

7. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган халқаро сертификатларга эга бўлган ёки инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда олий таълимни битирган номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

1. Бошқарма ваколати доирасидаги масалаларни ўрнатилган тартибда раҳбарият муҳокамасига киритиш;

2. Хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан технологиялар трансферига ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқасини таъминлашга доир музокараларда белгиланган тартибда қатнашади;

3. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш, шунингдек, Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва техник кўмагини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқади;

4. Муаммоларни ҳамда ислоҳотларни рўёбга чиқариш якунларини тизимли ўрганиш асосида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тегишли ҳужжатлар ва дастурларни бажаради;

5. Тадбиркорликни кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган воситаларни жорий етишга доир илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ўрганади, миллий қонунчиликка жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

6.  Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлайди;

7. Лавозим ёриқномасида кўрсатилган бошқа вазифаларни бажаради.

Тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини
мониторинг қилиш бошқармаси

  1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:                                       

1. Иқтисодиёт (иқтисодий, стратегик бошқарув, давлат бошқаруви, банк ва молия, бизнес бошқаруви) йўналишида олий маълумотга эга бўлиши, шунингдек, хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга афзаллик берилади (нострификация қилинган, топ университетлар қаторига кирувчи);

2. Давлат ва хўжалик бошқарув органларида тегишли соҳа бўйича 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши (шундан камида 2 йили раҳбарлик лавозимида);

3. Халқаро молия институтлари билан ишлаш ва халқаро алоқалар йўналишида тажрибага, ҳудудларда иқтисодий ўсиш омилларини таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий стратегик дастурларни ишлаб чиқиш тажрибасига, инвестицияларни жалб этиш ва юритиш сиёсатида тажрибага, таркибий ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйча тажриба ва кўникмаларга, ҳудудий иқтисодий мажмуани бошқариш ва мувофиқлаштириш тажрибаласига эга бўлиши;

4. Иқтисодиётнинг бюджет-солиқ, пул-кредит, ташқи ва реал сектор йўналишларида янгича ва самарали ёндашувларини, хорижий илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда ишларни ташкиллаштириш, аналитик ва креатив фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;

5. Жамоани бир мақсадга йўналтира олиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш ва бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;

6. Мазкур лавозимга Microsoft Office дастури (Wоrd, Excel, Power Point), замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлган номзодлар маълумотлари қабул қилинади;

7. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган халқаро сертификатларга эга бўлган ёки инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда олий таълимни битирган номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

1. Бошқарма ваколати доирасидаги масалаларни ўрнатилган тартибда раҳбарият муҳокамасига киритиш;

2. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларга киритиш юзасидан таклифларни йиғиш, сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқиш ва умумлаштириш тизимини ташкил этади;

3. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш жараёни мониторингини олиб бориш тизимини жорий этади;

4. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни амалга оширишни ташкил этади ва мониторинг олиб боради;

5. Тадбиркорликни кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган воситаларни жорий етишга доир илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ўрганади, миллий қонунчиликка жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

6.  Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлайди;

7. Лавозим ёриқномасида кўрсатилган бошқа вазифаларни бажаради;

Ахборот техналогиялари бўлими

  1. Бўлим бошлиғи лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:                                     

1. Ахборот техналогиялари йўналишида олий маълумотга эга бўлиши, шунингдек, хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга афзаллик берилади (нострификация қилинган, топ университетлар қаторига кирувчи);

2. Ахборот техналогиялари соҳасида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши (шундан камида 2 йили раҳбарлик лавозимида);

3. Давлат тили, рус тилларини мукаммал билиши, жумладан ҳужжатлар тайёрлашда ўзбек тили ва рус тилининг грамматик ва лексик воситаларидан тўғри фойдалана олиш;

4. Локал тармоқлар фаолияти ҳамда уларни бошқариш тамойилларини билиш ҳамда тажрибага эга бўлиш;

5. DNS, DHCP, Proxy, SIP, VLAN, NAT Локал тармоқларидан фойдалана олиш;

6. Компьютернинг аппарат ускуналари билан ишлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;

7. Мазкур лавозимга Microsoft Office дастури (Wоrd, Excel, Power Point), замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлган номзодлар маълумотлари қабул қилинади;

8. Инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлганларга қўшимча ёки инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда олий таълимни битирган номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

1. Агентликнинг компьютер техникасининг тўхтовсиз ишлашига масъул;

2. Офис ҳамда компьютер техникасининг дастурий носозликларини ўз вақтида аниқлаб, уларнинг бартараф этиш чораларини кўриш;

3. Қўшимча техниканинг  сотиб олиниши бўйича таклифлар киритиш;

4. Агентликнинг компьютер техникасининг тизимли текширувдан ўтказиш ишларига масъул бўлади;

5. Агентликнинг веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг доимий равишда тўхтовсиз янгиланиб бориши, платформаларнинг самарали ишлашини таъминлайди.