“Сайлов-2021” мобил иловаси. Сизу бизга нима афзаллиги бор?
Thu, 19/08/2021 - 14:48Марказий сайлов комиссияси, Project Managers компанияси ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлигида “Сайлов-2021” мобил иловаси яратилди. Унга кўра, ҳар бир сайловчига сайлов ҳақида ахборотларни мобил алоқа тизими орқали етказиш йўлга қўйилади.
Сайловчини қизиқтирадиган барча саволларга тезкорлик билан жавоб беришни ташкил қилиш, зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалари, тест саволлари, сайловга оид маълумотлар ва ахборотлар билан таъминлашда бу янгиликнинг самара бериши, шубҳасиз.