“Намуна” намуна кўрсатди

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Намунанамуна кўрсатди

Қалби саховатга тўла киши эл кўрсин деб яхшилик қилмайди. Бундай инсонларни қилган хайрли ишлари ва халқ ташаккури орқали таниймиз. Шундай инсонлардан бири – “Намунафуқаролар йиғини раиси Ахмад Нарзуллаев ташаббуси билан энг улуғ ва энг азиз байрам, Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида маҳалла ҳудудида жойлашган 19-умумтаълим мактабининг физика фани хонаси учун бир дона 32 хажмлиАртелтелевизори совға қилинди. Шунингдек, мактаб худудида экилган гулларни суғориш учун сув насоси ўрнатиб берилди. 

Келгусида мактаб ҳудудида ўқувчилар учун сунъий чим ётқизилган футбол майдони қуриш ниятида эканлигини айтиб, бу маҳалла фарзандларининг истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилишига умид билдирди.

Мактаб директори Жамшид Умиров мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, қолаверса ота-оналар номидан миннатдорчилик билдирди.

Олим Қўчқоров

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM