“Обод қишлоқ”-- дастури амалда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“ Халқобод”да ишлар қизғин

         Туман  ҳокими Ш.Негматов, Ўзбекистон Республикаси  Президенти Халқ қабулзонаси Иштихон туман бўлими мудири И. Олтибоевлар тумандаги Халқобод МФЙ “Халқобод” қишлоғи аҳолиси билан учрашди. Дастлаб мурожаатларни тинглади, муаммолар ўрганилди, кўтарилган масалалар жойида ечим топди.Шу куни қишлоқнинг Лолазор кўчасида ҳаёт кечираётган  1-гуруҳ ногирони  Роҳила Очиловага  ногиронлик аравачаси совға қилинди.Эҳтиёжманд оила  Бекмурод Чинниевга ёрдам кўрсатилди. 5 сотих томорқаси ҳайдалиб, экишга тайёрлаб қўйилди. Эҳтиёжманд хонадонлар рўйхатга олинди ва  нўшт,бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари совға тариқасида берилди. Шундан кейин қишлоқда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар билан таништирилиди. Бугунги ҳаёт ўзгача. Қишлоқларимиз қиёфаси кун сайин ўзгармоқда. Обод ва кўркамлик ҳар бир хонадонна ярашади. Ўзбекистогн Республикаси Президентининг 2019 йил  20 февралдаги “ 2019 йилда “ Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидаги “Халқобод” қишлоғи киритилди. Лойиҳада кўзда тутилганидек, ҳудуддаги 5-умумтаълим мактаби капитал таъмирланиши учун  1 млрд 136 миллион сўм маблағ ажратилади. Ҳудуддаги 1 та  мактабгача таълим муассасаси  реконструкция қилинади. Лойиҳада бу объект учун  қиймати  1 млрд 268 млн сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилди. Ҳудуддаги ҚОП ҳам қайта таъмирланади.Қишло аҳолиси учун  1 та ичимлик суви объекти қуриш, 2,9 километр тармоқ тортиш, умуман олганда  460 млн сўмлик ишлар амалга оширилади.

     Шунингдек, ҳудуддаги ички йўллар янада равон бўлиб, қишлоқ аҳолиси ва автотранспорт воситалари учун ҳам  қўлай имкониятлар яратилади. Жами 6, 51 километр йўлларнинг  2,83 километри асфальт, 3,68 километри тош қопламалари ётқизилади, 1 млрд 667 миллион сўмлик ишлар амалга оширилади.

    Бундан ташвари тадбиркорлар томонидан  савдо мавжмуаси, сартарошхона, этикдўзлик устахонаси, тикувчилик цехи ва бошқа ҳунармандлар учун бирмунча имкониятлар яратилиб

“Халқобод” қишлоғи  кўркам ва замонавий шаҳарчага айланади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM