ЁЛҒИЗ ОНАГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН ПЕЧ ВА ГИЛАМ БЕРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ЁЛҒИЗ ОНАГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН ПЕЧ ВА ГИЛАМ БЕРИЛДИ
 
 
Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади. 
Тинглаш давомида кўплаб масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Жумладан, Мелиева Наргизанинг турмуш ўртоғи бетоблиги сабабли даволатиш учун туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан бугуннинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилган бўлса, оғир ҳасталикка чалинган Ҳасанова Нафисанинг фарзандини даволаниши учун республика тиббиёт илмий марказига жойлаштиришда амалий ёрдам бериладиган бўлди. 

Ундан ташқари, Ғофур Ғўлом кўчасининг фуқаролари номидан келган Салия Жўрабоеванинг муаммоси тингланиб, ечими Ғофур Ғўлом МФЙ  ходимларига юклатилди. Моддий кўмак сўраб келган Ҳикоят Кенжаевага ҳам қонун доирасида амалий ёрдам бериш чоралари кўрилади.

Шунингдек, олдинги қабулда туман ҳокимидан печ ва гилам беришини сўраб келган боқувчиси йўқ, ёлғиз она Вера Михайленкога амалий ёрдам берилиб ваъда қилинган пишириқ печи ҳамда гилам топширилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM