ИШТИХОН ТУМAНИДA ФАН ОЛИМПИAДAСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ИШТИХОН ТУМAНИДA ФАН ОЛИМПИAДAСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Рекспубликаси Президентининг Иқтидороли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашни узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 11-18 октябрь санасида республика миқёсида бўлиб ўтиши режалаштирилган фан олимпиадаси туман босқичида туманимиздаги таълим масканларидани 70 нафар 9 – 10 – 11 синфларнинг билимдон ўқувчилари 13 та фан бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Тумандаги 8 умумтаълим мактабида бўлиб ўтаётган ушбу олимпиадада Ўзбек тили фани бўйича рус гуруҳидан 6 нафар ёшлар ҳам иштирок етмоқда. Имтихон олинадиган хоналарда махсус қўриқлаш аппаратлари, камералар назорати йўлга қўйилган. Ўз фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмай, бинога ташриф буюрган ота – оналарга махсус хона тайёрланган бўлиб, уларга фарзандларини ва бутун аудиторияни экран ортида кўриш имконияти яратиб берилди.

 Бундан ташқари имтихон синовини шаффофлигини таминлаш мақсадида вилоят ХТБ вакили Нарзулла Журайев, туман ХТБ мудири ўринбосари Содиқ қодиров, она тили ва адабиёт фани методести Жамол Убайдуллайевлар ҳам иштирок етишиб, имтиҳон жараёнларини назорат қилиб туришди.

 Бугунги кунда техналогиялар жадаллик билан ривожланиб бормоқда, бу йилги олимпиада синовлари ўтказилишининг ўтган йилги синовларидан фарқли ўлароқ жонли режимда Республика миқёсида бир вақтнинг ўзида бошланиб, ушбу жараённи "зоом" дастури ёрдамида уйдан, ишхоналардан ва ҳаттоки чет ел мамлакатларидан ҳам кузатиб боришнинг имкони яратилди. Шаффофлик билан ташкил етилган синов натижалари бугуннинг ўзида еълон қилинди. 1, 2, 3 – ўринларни егаллаган ғолиблар ўз навбатида вилоят босқичига йўлланма олишди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM