«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими?» — Шавкат Мирзиёев

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айни вақтда президент раислигида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. 

Президент пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлиги хакида гапирди.

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — дея танқид қилди давлат раҳбари. 

Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари  — 10 фоизга пасайган.

Президент «сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин», дея мутасаддиларга юзланди. 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM