ЁШЛАР ЎРТАСИДА СУЗИШ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Бугун Иштихон туманидаги Болалар - ўсмирлар спорт мактабида спортнинг сўзиш тури бўйича 2004-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида "Спортни сев, спорт билан яша!"-шиори остида Самарқанд вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Ушбу спорт мусобақасини ўтказилишидан мақсад:

ёшларни оммавий спортга жалб этиш;

соғлом турмуш тарзини ташкил этиш;

вояга етмаган ўсмирлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш;

иқтидорли спортчиларни саралаб олишдир.

Спорт мусобақасининг тақдирлаш босқичида туман ҳокими Шуҳрат Негматов, сектор раҳбарлари, спорт усталари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишди. Ғолиб спортчилар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM