Ижтимоий тармоқлар орқали “Куёвга нисбатан ЖКнинг 119-моддасини қўллаш талабимиз инобатга олинмаяпти” -номли мурожаат юзасидан расмий муносабат.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

      2021 йил 3 март куни Иштихон туман “Зарбулоқ” МФЙга қарашли Арабхона қишлоғида яшовчи фуқаро Шамсиева Юлдуз Муртазо қизи тан жарохатлари олиб, Иштихон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

        Иштихон  туман СТЭБ нинг 2021 йил 30 март  кунги № 255-сонли хулосасида, фуқоро Ю.М.Шамсиеванинг танасида, яьни чап кўз атрофида қонталаш, шу кўзининг оқ пардасига қон қуйилиши, чап томонлама гаймор бўшлиғи олдинги девори синиши оқибатида бош мия чайқалиши каби тан жарохатлари борлиги, ушбу жарохатлардан  қаттиқ тўмтоқ жисм таьсирида етказилганлиги, соғлиғининг йигирма бир кундан куп, бир юз йигирма кундан кам бўлмаган муддатга бузилишига сабаб булишлиги, шунинг учун “ЎРТАЧА ОҒИРЛИКДАГИ ШИКАСТ” гурухига киришлиги кўрсатилган.

         Иштихон  туман СТЭБнинг 2021 йил 6 апрель  кунги №98-сонли хулосасида, фуқаро Ш.Ш.Тўйичевнинг танасида, яьни ўнг елка соҳасида қонталаш, ўнг елка, чап билак, кукрак, ўнг тизза буғими соҳаларида шилинмалар, чап қул 1-бармоқ тирноқ остига қон қуйилиши, ўнг қош соҳасида эзилиб йиртилган яра каби тан жароҳатлари борлиги, ушбу жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисмлар таьсирида етказилганлиги, жароҳатлар “енгил соғлиқни бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари” гуруҳига киришлиги, ушбу жарохатларни етказилиш кўрсатилган.

        Фуқаро, Ю.М.Шамсиева Иштихон туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 28 февраль куни соат 22:00ларда тўрмуш ўртоғи Тўйчиев Шавкат Шокиржонович уриб тан жароҳати етказганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

       Мазкур ҳолат юзасидан 05.04.2021 йил Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ СГ суриштирувчиси С.Қличев томонидан, фуқаро Ю.М.Шамсиеванинг танасига ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

       2021 йил 8 апрель куни Ю.М.Шамсиева ҳолат юзасидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, шу куни жабрланувчи тариқасида  эътироф этилган. У кўрсатмасида танасидаги тан жароҳатларини турмуш ўртоғи Тўйчиев Шавкат Шокиржонович қўллари билан уриб етказганлигини, уларнинг ўртасида бўлган жанжалга турмуш ўртоғини спиртли ичимлик ичиб олганлиги ва ўрталарида олдиндан бўлган оилавий келишмовчилиги сабаб бўлганлигини, унга турмуш ўртоғи тан жароҳати етказганидан сўнг, бошқа хонада ётиб дам олганлигини, турмуш ўртоғини ўзи дори олиб келиб яшаш уйида муолажа қилганлигини, орадан уч кун ўтиб, яъни 03.03.2021 йилда отаси Шамсиев Муртазо ва онаси Эрназарова Раънолар уни кўришгани келиб, уни жароҳат олганлигини кўриб, қайнонасига уни шифохонага олиб бориб даволатиш кераклигини айтган бўлсада, қайнонаси шифохонага олиб бормаганлиги сабабли, ўзининг ота-онаси шифохонага олиб бориб, етти кун давомида даволатиб, ўзларини уйига олиб келганлигини, 20.03.2021 йил куни турмуш ўртоғи Ш.Ш.Тўйчиев спиртли ичимлик ичиб олган маст ҳолатда, унинг Иштихон тумани Дусат қишлоғидаги қизлик вақтида яшаган уйига, уни ва фарзандларини олиб кетиш учун келиб, ота-онаси ва акаси М.Шамсиевни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, кейин ИИБ ходимлари келиб уни олиб кетишганлигини билдириб ўтган.

         Ўз навбатида Ю.Шамсиева ўзининг дастлабки аризаси, тушунтириш хати ва экспертиза текшируви давомида, турмуш ўртоғи Ш.Ш.Тўйчиев унга нисбатан зўрлик ишлатганлиги   ҳақида бирор бир кўрсатма бермаган ва жиноят ишнинг мазур қисмига ҳуқуқий баҳо берилиб, тугатилган.

 

           22.04.2021 йилда жиноят иши юзасидан Ш.Ш.Тўйиевнинг 20.03.2021 йил куни қайнотасини уйига спиртли ичимлик ичиб олган ҳолда бориб, тинчлигини бузганлиги ҳолати жиноят ишидан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида материал тариқасида алохида юритувга ажратилиб, туман ИИБ ХПБга юборилган.

         2021 йил 14 апрель куни Ш.Ш.Тўйчиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, сўроқ қилиниб, муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

           2021 йил 22апрель куни М.М.Шамсиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилиниб, сўроқ қилиниб, муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

          Жиноят иши 23.04.2021 йил куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-16-моддаси тартибида Айблов далолатномаси тузилиб, туман прокуратурасига юборилган.

             Бундан ташқари туман ҳокими маслахатчиси ташаббуси билан Шамсиева Юлдуз Муртазо қизига туман ИИБ томонидан химоя ордери берилиб, туман тиббиёт бирлашмасида даволаниш учун йўлланма берилди.

 

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM