СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА ҲИСОБОТ БЕРДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 

      Бугун Иштихон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Негматов тумандаги Халқобод, Сафахўжа, Кўктепа МФЙларда яшовчи фуқаролар учун ҳудудларда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида ҳисобот берди.
 

      Дастлаб, фуқаролар ҳар учала ҳудудда ҳам сектор раҳбарининг ҳисоботини тинглади,  сўнгра аҳолонинг муаммо ва масалларини тингланди. Жумладан, ўтган галги учрашувларда сектор раҳбаридан ёрдам сўраб, ҳозирги кунда ушбу берилган амалий ёрдам орқали тадббиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб олган Халқобод МФЙда яшовчи Очилов Ўткир туман ҳокимига ўзининг миннатдорчилигини билдирди.  Ҳасанов Сирожиддин ҳамда Элманов Зарифларнинг трансформатор ўрнатиб бериш бўйича қилган мурожаати бир ҳафта муддат асосида ҳал этиб бериладиган бўлди. Ундан ташқари Ҳайитмуродов Аслиддин томонидан ташкил этилга оилавий корхонанинг фаолиятини кенгайтириш бўйича имтиёзли кредит олиш масаласи тез кунда ҳал этилиб амалий ёрдам берилади.

 

    Учрашувда иштирок этган, "Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган “Бошқарув офис” ва “доимий вакил”ларининг фаолияти ҳамда айрим ташкилот раҳбарларининг эътиборсизлиги туман ҳокими томонидан танқид остига олинди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилди.

 

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати    

   

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM